БАХТИМИЗГА БЎЛИНГ СОҒ-ОМОН
Қўқон тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ҳозирги кунда ўз сафига 1000 нафарга яқин аъзони бирлаштирган. Уларнинг 400 нафари аёллар ва 2600 нафари ўқувчи-талабалардир.
Бултур тузилган жамоа шартномасига кўра, бирлашмадаги ҳар бир ходим олган ва билвосита даромадлар миқдори жорий йилда 3,2 фоизга ортди ва имтиёзлар ҳисобидан уларга 9, 12, 15 кундан иборат ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар берилди. Жамоада ишлаётган 350 нафар кам таъминланган оила вакилларига 60 миллион 564 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, 142 нафар касаба уюшма фаоли моддий рағбатлантирилди. 150 нафар кам таъминланган оила фарзандларига 24 миллион сўмлик ўқув қуроллари ва дарсликлар ҳадя қилинди. Шунингдек, 12 ёшгача фарзанди бор аёллар меҳнат таътилига чиққанида 3 кунлик ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар, 12 ёшдан кичик икки ва ундан ортиқ боласи бўлган ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга 14 иш кунидан кам бўлмаган меҳнат таътили берилди.
Бирлашма ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт-соғломлаштириш ишларини ривожлантириш мақсадида волейбол жамоаси ташкил этилган. У шаҳар бўйича ва тиббиёт муассасалари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Жамоа аҳлини қўллаб-қувватлаш ниятида касаба уюшмаси ҳисобидан спорт кийимлари ва совғалар учун 7 миллион 623 минг сўмлик маблағ сарфланди. 42 нафар ходим ва уларнинг оила аъзоларини қадимий шаҳарларимизга саёҳатга юбориш учун 28 миллион 900 минг сўм ажратилди. 12 майда нишонланган халқаро ҳамширалар кунида 24 нафар фахрийнинг ҳолидан хабар олинди. Айём муносабати билан уюштирилган тадбирда 100 нафар ҳамширанинг ҳар бирига қиймати 10 миллион сўмлик эсдалик совғалари тарқатилди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эса тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар уйида тантанали маросим ўтказилиб, ўйинчоқлар топширилди. Тиббиёт ходимларининг касб байрами ҳам катта шодиёнага айланиб кетди.
Биз бундан кейин ҳам фаолиятимизни тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси аъзолари ҳамда фаолларининг хоҳиш-истаклари ва таклифларини инобатга олган ҳолда давом эттирамиз. Асосий эътиборни инсон омилига, соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасини таъминлашга қаратамиз.
Баҳодир ТИЛЛАБОЕВ,
Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: