Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган семинарда вилоят студиясидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда туман-шаҳар студиялари орқали тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда раис ўринбосари Орзигул Қозихоновалар янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, ундаги қўшимча имтиёз ва имкониятларга тўхталди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда меҳнат муносабатларига нисбатан янгича ёндашувлар юзага келди. Шу жиҳатдан янги Меҳнат кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бу жараёнда 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилди.
Илгариги Меҳнат кодексига асосан, йиллик асосий таътил муддати ўн беш иш кунини ташкил этади. Янги тартибга биноан, йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди ва халқаро стандартга мувофиқлаштирилди. Янги кодексда ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўлиқ жаҳон стандартларига мослаштирган ҳолда белгилаб берилгани қайд этилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: