Андижонга саёхат
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан мазкур тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан 15 нафар фахрийлар ва 30 нафар ишловчи ходимлар учун Андижон шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилар Ўзбекистон бадиий академияси бадиий ижодкорлар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими Галлереяси, Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида бўлиб, Андижон вилояти ижодкорларининг санъат асарлари, тарихий манбаалар, экспонатлар билан танишдилар.
Шунингдек, “Боғишамол” истироҳат боғида жойлашган шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тарихий музейида бўлиб, унинг ҳаёт йўли, ижоди Бобур замони тарихий воқеалари ва ўша замон маданияти акс этган экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: