Касаба уюшма раислари спортда ҳам фаол
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма раислари иштирокида “Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада касаба уюшма раислари спортнинг шашка, дарст, стол тенниси ва югуриш турлари бўйича беллашдилар.
Мусобақаси ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони ташкил этилиб, маданий дастур тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: