“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида меҳнат ярмаркаси ва маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди
Тадбир “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаларини яратиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилди.
Фарғона вилояти прокуратураси, Учкўприк тумани ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда тижорат банклари ташаббуси билан ўтказилган ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан 682 та бўш иш ўрни таклиф қилинди.
Ярмарка давомида тадбиркорлик субъектларига 45 нафар, бошқа ташкилотларга 63 нафар хотин-қизлар ва ёшларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат шартномалари тузилди. 60 нафар ёшлар ва аёллар касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди, 100 нафари эса вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: