Тарихий шаҳарларга саёҳат
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бирлашманинг 50 нафар ходимлари Тошкент-Самарқанд-Бухоро шаҳарларига саёхатга юборилди.
Бу тарихий шаҳарлар азалдан илм-маърифат ўчоғи бўлган ва ҳозиргача шундай бўлиб қолмоқда.
Айниқса, Бухорода замонавий ўзбек жамиятининг фахрланишига ва ғурурланишига сабаб бўлган дунёга машҳур алломалар – Имом ал-Бухорий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Умар Хайём, Алишер Навоий, Низомий Ганжавий каби буюк инсонлар камол топган.
Халқимиз Бухоро заминини азалдан юксак қадрлаган, ҳурмат қилган ва эъзозлаган. Шунинг учун саёхат Бухоро шаҳри ҳам танланди.
Саёхатчилар бу қадимий ва тарихий шаҳарда бўлиб, у ердаги муқаддас қадамжолар, обидалар ва урф-одатлар билан яқиндан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: