Сўхда нуроний онахонлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Сўх тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Сўх туманида турли тадбирлар, учрашув, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилаётган мазкур тадбирларда аёл зотига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. Зотан, оналаримиз, муҳтарама аёлларимиз ва хотин-қизларимиз барча эъзоз-эътиборга лойиқдирлар.
Сана муносабати билан Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини оилави шифокорлик пункти шифокорлари томонидан ҳудудда яшовчи онахонларнинг уйларига борилиб, нуроний онахонлар ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Уларни соғликлари яна бир маротаба назоратдан ўтказилиб, керакли текширувлар амалга оширилди.
Сўх туманида бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: