90 нафар ишчи-ходимлар Хоразмга саёхатга юборилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан бугун вилоятдаги корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган 90 нафар ишчи-ходимларнинг Хоразм вилоятига саёхати уюштирилди.
Саёхатчилар Марғилон темир йўл вокзали орқали ташкилотчилар томонидан кузатиб қўйилди. Улар Ургенч шаҳрининг тарихий обидалари ва муборак қадамжоларини икки кун давомида зиёрат қиладилар.
Кўҳна ва қадимий шаҳарда саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлишлари шубҳасиз.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: