Президент Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ва Фарғона вилоят маъмурий суди ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ходимлари иштирок этган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга тушунтирилди.
Давра суҳбатида Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси И.Матмусаев ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан, прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш, ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш, бунда, ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.
Шунингдек, турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш ҳамда суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш тартиби бекор қилиниши айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси У.Аҳмедов томонидан Фармонга мувофиқ, мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувни чеклаш мақсадида бир қатор тартиблар жорий этилгани таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: