Ўзбекистон туманида ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди
Ўзбекистон туманидаги “Умид” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман байрам тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб келаётган 300 нафардан зиёд устоз ва мураббийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.
Тантанали тадбирда барча устоз ва мураббийлар касб байрами билан самимий қутланди. Устоз-мураббийларнинг улуғ хизматлари доимо юксак қадрланиши яна бир бор таъкидланди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон туман Кенгаши томонидан ёшларга таълим-тарбия беришдаги самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ устоз-мураббийларга фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: