ШҲТ саммитида илгари сурилган ташаббуслар ўрганилмоқда
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан куни-кеча Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитидаги тарихий воқеликнинг мазмун-моҳиятини соҳа ходимларига етказишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова бошқариб борган давра суҳбатида тармоқ касаба уюшмасининг туман-шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.
Эътироф этиш жоизки, Самарқанд саммити дунёдаги энг йирик минтақавий тузилманинг асосий анжумани – янги таклифлар муҳокамаси, ташкилотнинг келгуси ривожланиш стратегияси белгилаб олинган тарихий саммит бўлди.
Президентимизнинг ШҲТ саммитидаги нутқи ва унда илгари сурилган хавфсизлик, барқарор ривожланиш, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган давлатлараро муносабатларни янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклифларнинг моҳияти иштирокчиларга етказилди.
Давра суҳбати якунида ШҲТ саммитида илгари сурилган ташаббуслардан келиб чиқиб бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: