“Саломатлик кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да эркаклар ўртасида мини футбол бўйича “Саломатлик кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.
3 кун давом этган ўйинда туман-шаҳар ҳамда вилоят марказидаги тиббиёт муассасалари жамоалари майдонда ғолиблик учун тўп сурдилар.
Муросасиз баҳсларда 1-ўринни Қува тумани, иккинчи ўринни Фарғона шаҳар ҳамда учунчи ўринни Риштон туман тиббиёт бирлашмаси жамоалари эгаллади.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова тақдирлаш маросимида сўз олиб барча иштирокчиларни Мустақиллик байрами билан табриклади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: