“САЛОМАТЛИК КУБОГИ”га старт берилди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида вилоятдаги тиббиёт муассасалари касаба уюшмалари жамоаларидан таркиб топган эркаклар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Саломатлик кубоги” спорт мусобақаси ўтказилиши анъанага айланган.
Бугун мазкур мусобақанинг вилоят босқичига Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да старт берилди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова тадбирни кириш сўзи билан очиб барча иштирокчиларга омад тилади.
Икки кун ўтказилиши режалаштирилган беллашувларда бугун Қўқан шаҳар ҳудуди – Қўқон шаҳар, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон туманлари тиббиёт бирлашмалари ҳамда Ўқчи сиҳатгоҳи жамоалари қуръа ташлаш йўли билан майдонда ғолиблик сари тўп сурдилар.
Эслатиб ўтамиз, эртага эса Фарғона шаҳар ҳудудидаги туман-шаҳарлар ҳамда вилоят марказидаги тиббиёт муассасалари жамоалари иштирокида ўйинлар ўтказилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: