Бағдодда 327 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди
Бағдод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 327 нафар аёлнинг ҳар бирига 1 млн. 200 минг сўмдан (жами 392 млн. 400 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари қатнашди.
Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишларда рўй бераётган янгиланишлар ва энг асосийси, одамларнинг дунёқарашида ўз аксини топаётган шукроналик ва эртанги кунга ишонч ҳисси ушбу тадбирда янада яққол намоён бўлди.
Туман ҳокими йиғилганларни Мустақиллик байрами билан самимий қутлаб, ишсиз ва ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касб-ҳунарга йўналтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом этишини алоҳида таъкидлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: