КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари кенг нишонланаётган кунларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан қатор саховат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай эзгу тадбирларнинг навбатдагиси Қўқон “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида ўтказилди.
Бу ерда даволанаётган кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш мақсадида ташриф буюрган Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Шохидахон Каримова барчани мустақиллик байрами билан табриклаб, ҳеч ким меҳр ва эътибордан чет қолмаслигини таъкидладилар.
Тадбир асноси муассасада даволанаётган учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашдилар.
Учрашув давомида Мурувват уйида яшайдиган меҳр ва эътиборга муҳтож фуқароларга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан байрам совғалари туҳфа этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: