Фахрий устозлар – эъзозда
Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллига бағишлаб Фахрий устозлар учрашуви тадбири ташкилланди.
Тошлоқ туманидаги “Табассум” тадбирлар саройида вилоят халқ таълими тизимида фидокорона ва самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган 100 нафардан ортиқ фахрий устозлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар барчани Мустақиллик байрами билан табриклади. Шунингдек, Юртбошимиз томонидан таълим соҳасига, айниқса, устозларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор эътироф этилди.
Тадбир доирасида барча қатнашчиларга вилоят халқ таълими бошқармасиниг ташаккурномаси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчисининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: