Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсоз азиз!
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ҳудудларда беморлар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Риштон туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева томонидан «Аёллар дафтари» рўйхатининг 3-босқичида рўйхатга олинган, ногиронлиги бўлган 3 нафар Ёйилма МФЙда истиқомат қилувчи аёллар ва уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.
Меҳрга ташна қалблар хушнуд этилиб, ногиронлик аравачалари топширилди.
Байрам шодиёналари арафасида инсон қадрини улуғлашга қаратилган бу каби тадбир ва йўқловлар давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: