Байрам шукуҳи
Мустақиллик байрами муносабати билан Фарғона шаҳрида 500 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кам таъминланган, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд хонадонларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ногиронлиги бўлган, ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож оилалар ва кекса-нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларни байрам муносабати билан муборакбод этилди.
Хонадонларда улар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ўрганилиб, уларни қийнаётган масалалар эшитилиб, ҳал этиш учун чора-тадбирлар белгиланди.
Хонадон вакиллари Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: