Ёз – ўтмоқда соз
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан тиббиёт соҳасида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг 65 нафар фарзандлари бугун Қувасой шаҳридаги “Ниҳол” болалар оромгоҳида дам олиш учун жўнаб кетдилар.
Оромгоҳда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғояларини ёшларга сингдиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, оромгоҳ дастурида спорт, меҳнат ва мусиқа тўгараклари фаолият юритиб, ёшларга ёзги таътилни мароқли ўтказишларига кўмаклашилади.
Янги ўқув йили олдидан ташкил этилган мазкур дам олишдан ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари мамнундирлар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: