200 нафар болажонларга ўқув қуроллари топширилди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг 200 нафар фарзандларига мактаб попкаси ҳамда ўқув қуроллари топширилди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари А.Салихов ва уюшманинг вилоят кенгаши раиси Э.Нуралиевлар йиғилганларни Мустақиллик байрами ва яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табрикладилар.
Шунингдек, касаба уюшмаси томонидан тадбир иштирокчилари бўлган ўғил-қизларнинг ўқиши, дам олиши учун барча зарур ёрдамлар кўрсатилиши ҳамда уларни ўқув йили бошлангунга қадар «Ниҳол» оромгоҳида мароқли ҳордиқ чиқаришларига кўмаклашиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда ота-оналар сўзга чиқиб фарзандларининг камол топишида вилоят касаба уюшмаси кенгаши томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликлар хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар.
Хурсандчиликдан диллари шод бўлган кичкинтойлар мактабда аъло баҳоларга ўқишга ваъда бердилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: