Фарғонада давлат солиқ хизмати ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ислом Каримов номидаги театр-консерт саройида бўлиб ўтган тадбирда Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳриддин Зайниддинов ва ДСБ раҳбарияти иштирок этиб, “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да кўзда тутилган асосий мақсадлар юзасидан маърузалар қилдилар.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида, аввало, инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тургани, хусусан, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилаётган давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир давомида солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришдаги муносиб меҳнатлари учун вилоят давлат солиқ хизмати органларининг бир гуруҳ ходимларига Давлат солиқ қўмитасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Таъкидлаш лозим, бу каби учрашувлар давлат солиқ хизмати органларида меҳнат қилаётган ходимлар қалбида ўз касбига бўлган меҳрни кучайтириш, айниқса, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: