Гўёки, бахтсиз ҳодисадан раҳбар бехабар!
Марғилонлик Ш.Абдуллаев “Фарғонасувтаъминоти” МЧЖнинг Марғилон шаҳар бўлимида сув ҳайдаш бўлими оператори вазифасида ишлар эди. У билан 2021 йил 15 октябрда бахтсиз ҳодиса юзага келади. Мазкур воқеа бўлим мутасаддилари томонидан жамият раҳбариятига етказилмай, сир тутилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашининг масъуллари томнидан ушбу ҳолат ўрганилиб, “Фарғонасувтаъминоти” МЧЖ раҳбариятига мазкур қонунбузилиш ҳолатини зудлик билан бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилиб, ҳолат ишлаб чиқариш билан боғланганлиги боис Н-1 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилди.
Тиббий меҳнат экспертизаси далолатномасига асосан Ш.Абдуллаевга 3-гуруҳ меҳнат ногиронлиги ва профессионал меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси 40 фоиз этиб белгиланади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Фарғонасувтаъминоти” МЧЖ раҳбарига киритилган тақдимномага асосан, жамиятнинг Марғилон шаҳар бўлими раҳбарига нисбатан интизомий чора кўрилиб, Ш.Абдуллаевга 769 359 сўм ойма-ой тўланиши лозим ва 23 080 776 сўм бирйўла бериладиган нафақа суммаси, жами 23 841 135 сўм зарар тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир раҳбар қўл остидаги ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш билан бирга, уларнинг иш вақтидаги меҳнат фаолиятларидан ҳам хабардор бўлиши лозим.
Ш.Рахимходжаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: