КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
Ёшлар ишлар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси мажлислар залида агентлик шаҳар бўлими Касаба уюшма қўмитасининг 2022 йил ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти 2022 йилнинг 21 апрел кунида ўтказилган Агентлик шаҳар бўлими ходимларининг умумий-таъсис йиғилиши қарори билан Таълим ва фан ходимлари Касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши негизида ташкил топган.
Ҳозирги кунда Агентлик Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотнинг 78 нафар аъзоси бўлиб, шундан 5 нафари Касаба уюшма қўмитаси аъзоси ҳисобланади.
Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими Касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, бошланғич ташкилот маблағлари ҳисобидан ўтказилган маданий, спорт соғломлаштириш тадбирлари, кўрсатилган моддий ёрдамлар ҳақида батафсиль ахборот берилди.
Йиғилиш давомида Касаба уюшмасининг келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлари режаси ва харажатлар сметаси кўриб чиқилди ва Касаба уюшмаси аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Ҳисобот йиғилишида бир гуруҳ ходимларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: