«Халқаро дўстлик куни» нишонланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Фарғона туманидаги «Тонг» болалар оромгоҳида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманидан дам олгани келган болалар қирғизистонлик нуронийлар билан учрашдилар.
Тадбирда Республика Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, вилоят кенгаши раиси Э.Нуралиев ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди.
Файзли дастурхон атрофида жам бўлган икки миллат вакиллари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатлари ўртасида стратегик ҳамкорликни янада мустаҳамлаш, экспорт ва импорт ҳажмини ошириш, логистика имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликларни янги босқичга олиб чиқишда давлат раҳбарлари томонидан улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини фахр билан таъкидладилар.
Шунингдек, нуронийлар ёшларга ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, яқин қўшничилик алоқаларининг мустаҳкамлигини, албатта, ёшлар давом эттиришини айтиб ўтдилар.
Учрашув доирасида куни-кеча нишонланган «Халқаро дўстлик куни» муносабати билан ташкилотчилар томонидан ёшларга Фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: