Ўқув-семинар давом этмоқда
Қувасой шаҳрида жойлашган “Аҳмад Ал-Фарғоний” номидаги дам олиш масканида хорижий тил фани ўқитувчилари учун ташкил этилган 5 кунлик ўқув-амалий семинари давом этмоқда. Семинарда Тошкент-Британия Менежмент Университетининг ректори Озод Конрад, Хамкорлик алоқалар менеджери Г.Қорабоевалар ҳамда ҳалқаро даражадаги тренерлар томонидан ўқувлар ўтказилиб келинмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти тармоғи билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар давомида иштирокчиларининг ўқув-амалий жараёнларидан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли маданий ва кўнгил очар дастурлар намойиш этиб борилмоқда. Семинар иштирокчилари томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар учун касаба уюшмасига ҳамда семинар ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: