Халқ хоҳиш — иродаси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида тармоқ касаба уюшма раислари, корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмита етакчилари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда янгиланаётган Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Бош қонунимизга фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш киритилаётгани ва бу Конституциямиз янаям мукаммал бўлишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: