«Биз спортчи қизлармиз» шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташаббуси билан жорий йилнинг 9-11 июнь кунлари Фарғона вилоятидаги Арсиф қишлоғида жойлашган «Аҳмад Ал-Фарғоний» номли дам олиш уйида «Биз спортчи қизлармиз» шиори остида тармоқ аёл ходимлари ўртасида спортнинг «Мини-футбол» тури бўйича мусобақанинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақани Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.Дехконов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Э.Нуралиев ҳамда Фарғона вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи С.Икромовалар очиб бердилар. Мусобакада Тошкент шахар, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларининг жамоалари иштирок этдилар. Мусобақага Фарғона вилояти мезбонлик килди. Мусобақа якунига кўра Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни, Фарғона вилояти жамоаси 2-ўринни, Наманган вилояти жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Қолган вилоятларга номинациялар бўйича ўринлар берилди. Барча иштирокчилар тармок Республика Кенгашининг ва ташкилий қўмитанинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: