Ходимлар имтиёзлардан мамнунми?
Фарғона вилоятидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланган “Farg‘onaazot” Акциядорлик Жамиятида Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иш берувчи ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисининг 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш якунлари бўйича ҳисоботи тингланди.Таъкидланганидек, 2021 йилда жамоа шартномаси орқали ҳар бир ходим олган даромад миқдори 33 млн. 522 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсатки ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада, яъни 6 млн. 900 минг сўмга ошди, деганидир.Ёшлар ҳар доим маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланиб келади. Ўтган йили касаба уюшма қўмитаси томонидан биринчи бор турмуш қўраётган 154 нафар ёшларга моддий кўмак бериш мақсадида 160 млн. сўм маблағ сарфланди.Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 86 нафар талабага шартнома пуллари корхона томонидан тўлаб берилди. Ишчи-ходимларнинг дам олиш ва тарихий шаҳарларга саёҳатларга олиб бориш ҳам анъанага айланган. Ўтган йили корхона ривожи учун ўз улушини қўшган фаол ишчи-ходимлар республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳати ташкил этилди.Қолаверса, 2021 йил ёз мавсумида “Кимёгар” оромгоҳида 4 мавсумда жами 856 нафар болалар соғломлаштирилди.Жамоа шартномасида ишчилар ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиғини яхшилаш ва дам олишга алоҳида эътибор берилади.2021 йилда ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари санаторийларда саломатлигини тиклаш учун 277 нафар ходимга йўлланма ажратилди. Аҳамиятлиси, 17 нафар ходимга саломатлигини тиклаш учун йўлланмалар бепул берилди.Музокараларда сўзга чиққанлар касаба уюшмаси фаолиятига қониқарли баҳо бердилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: