Танлов юқори савияда ташкил этилади.
Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлигида мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ташкил қилинган эди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши биносида «Менинг Президентим» танловини Фарғона вилояти юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Жалилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Э.Нуралиев, халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, туман, шаҳар халқ таълим бўлими мудирлари, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар Кенгашлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, танловнинг мактаб босқичларнинг жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан бошланиб, 5 декабрь кунига қадар мамлакатимизнинг барча мактабларида белгиланган Низом асосида ташкил этилади.
Тадбирда «Менинг Президентим» танловининг Низомида белгиланган талаблар, танловнинг мактаб, туман, шаҳар ва вилоят босқичларини ташкил этиш тартиблари батафсил тушунтириб берилди. Шунингдек, танлов ташкил этиш бўйича иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: