ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарорига мувофиқ ишчи-ходимларни сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадида хафтанинг Сешанба куни “Сиёсий-маърифат соат” ўқув-семинари ташкил этилиши белгиланди.
Дастлабки ўтказилган ўқув-семинарда вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Республика тармоқ Кенгашларининг вилоятдаги масъул ходимлари ҳамда “Зум” платформаси орқали туман, шаҳар тармоқ Кенгашлари раислари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига йўллаган байрам табриги, меҳнат соҳасидаги қонунчилик хужжатлари ҳамда 11-15 ноябрь кунлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида мавзуларда мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда ҳар бир масъул ходим мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўлақонли хабардор бўлиши ва аҳолига зарурий маълумотлар бера олиши зарурдир. Худди шундай мақсадда ташкил этилган ўқув-семинарда малакали мутахассислар томонидан интерактив усуллар орқали керакли маълумотларни етказишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига йўллаган байрам табригидан келиб чиқадиган асосий вазифалар, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмалари фаолиятини ташкил этиш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, жамоат шартномаларини бажарилишини самарали йўлга қўйиш каби масалалар бўйича амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.
Ўқув-семинар иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: