Ходимларга 3 миллиардан зиёд маблағ ундириб берилди
#касаба #уюшмалари #фаолияти
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб иш берувчиларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 57 та тақдимнома, фуқаролик ишлари бўйича судларга 49 та даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилди.
Шунингдек, 67 та суд ишларида мутахассис сифатида иштирок этилди. Натижада 405 нафар ходимнинг бузилган ҳуқуқи тикланиб, ишчи-ходимларга 3 миллиард 200 миллион сўм миқдорида мажбуран бекор юрган кунлари учун иш ҳақлари ундириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: