БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Фарғона вилоят Кенгаши раисининг
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли фарғоналик меҳнаткашлар!
Вилоятимиз фаоллари ва азиз ҳамюртлар!
Бугун мамлакатимизда илк маротаба Ўзбекистон касаба уюшмалари куни кенг тантана қилинмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кучли ижтимоий йўналтирилган сиёсат олиб бориш, бунда одамларнинг дарду ташвишларини, уларни ўйлантираётган муаммоларнинг илдизларини аниқлаш, тезкор, тўғри ва самарали ечим топиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида олиб борилаётган янгиланиш жараёнларида устувор аҳамият касб этмоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз жорий йил 6 ноябрдаги Президентлик лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида ижтимоий соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас, албатта. Бунда меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат, турмуш шароитини яратиш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.
Бугунги кунда вилоятимиз касаба уюшмалари тизимида ўз сафида 462 минг нафардан зиёд аъзоларни бирлаштирган 3,5 минг бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Меҳнаткашларни санаторийларда соғломлаштириш, уларнинг фарзандларини болалар оромгоҳларида дам олдириш, эҳтиёжманд оилалар учун тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Касб байрами арафасида вилоятимизнинг 82 нафар касаба уюшмалари фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Касаба уюшмалари кунига 1 йил» кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам қувонарли, албатта.
Бугунги байрам нафақат соҳа ходимларининг, балки бутун халқимизнинг байрамидир.
Шу муносабат билан Сиз азизларни бугунги қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, барчаларингизнинг келгуси ишларингизга омадлар тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Э.Нуралиев
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: