ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ўзмиллийбанк Фарғона вилояти бўлимида 2018 йил 15 февраль куни 2017-2019 йиллар учун Жамоа шартномасининг 2017 йил якуни бўйича хисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг юридик бўлими мудири Қозихонова Орзигул Мўйдиновна таклиф этилди. Йиғилиш кун тартибида 2 масала кўриб чиқилди. Биринчи масала юзасидан банк бошқарувчиси в.в.б З.Собиров сўзга чиқиб, банк раҳбарияти томонидан жамоа шартномасига киритилган масалалар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг банк бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Шокиров сўзга чиқиб, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2017 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот берди. Кун тартибидаги иккинчи масалар бўйича банк бош хисобчиси ўринбосари А.Ғофуров сўзга чиқиб, 2017 йил давомида жамоа
шартномасидаги бандларни амалга оширилганлиги юзасидан ўтказилган текшириш далолатномасини йиғилиш қатнашчиларига таништириб ўтди. Хисобот йиғилиши иштирокчилари банк раҳбарияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича қониқарли баҳо бердилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: