Ёш ходим «Келажак лидерлари» клуби «Президент”и бўлди!!!
Ёш ходим «Келажак лидерлари» клуби «Президент”и бўлди!!!
Барчамизга маълумки, ҳар қандай ривожланган, тараққий этган давлатнинг эртанги кунини ҳал қилувчи, порлоқ келажагини таъминлайдиган куч бу албатта ёшлардир. Касаба уюшмалари тизимида фаолият олиб бораётган ёш раҳбар кадрларнинг ҳар бир ютуғи, уларнинг келажак раҳбарлари сифатида шаклланиши ёшларга берилаётган имконият, яратилаётган шарт-шароитларнинг ижобий натижасидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали қошида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клуби аъзолига қабул қилинган ёшлар сафида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Бекмирза Азимовнинг ҳам борлиги вилоят Кенгаши жамоасини бирдек қувонтирган эди.
Куни кеча Фарғона вилояти “Келажак лидерлари” клуби Бошқарув кенгашига бўлиб ўтган сайловда Бекмирза Азимов клуб Президенти лавозимига сайланиб, вилоятнинг энг сара, 50 нафар лидерлари етакчиси бўлди.
Бу янгилик вилоятдаги касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган барчанинг ғурур ва ифтиҳорига сабаб бўлди. Бекмирза Азимовнинг фаолиятига барча ҳамкасблари ва вилоятдаги ёшлар номидан омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлиши тилаб қоламиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: