ФАҲРИЙЛАР ЭЪЗОЗДА!
Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида тармоқ тизимида кўп йиллар ишлаган 20 нафар мехнат фахрийлари учун маданий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари О.Қозихонова, Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси раиси М.Акрамовалар иштирок этдилар. Тадбир давомида фахрийлар бирлашган қўмитанинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда улар учун маданий тадбир ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: