МЕҲНАТИНГИЗ ҲАМИША ЭЪТИФОР ВА ЭЪТИБОРДА!
9-май! Ушбу кун бутун мамлакатимиз бўйлаб ўзгача тантана ва эътибор билан нишонланади. Хотира ва қадрлаш. Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, юртимиз тараққиётига муносиб хисса қўшиш, халқимиз фарвонлиги йўлида самарали меҳнат қилишдек шарафли бурчларини адо этиш жараёнида ҳалок бўлган марҳум ватандошларимизни хотирлаш, ўз меҳнат ва билимини давлатимиз ривожланиши, юртимиз ободлиги йўлида жамиятнинг турли соҳаларида узоқ йиллар фаолият юритган айни вақтда кексалик гаштини сураётган меҳнат фаҳрийларимизни қадрлаш ҳамда эъзозлаш мазкур байрамнинг асл мазмуни, моҳияти десак муболаға бўлмаса керак.
Айни шу мақсадда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгашида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийларни байрам билан самимий табриклаш мақсадида хонадонларига ташриф буюрдик. Ташриф давомида Мирзаабдулло Мирзаахмедов, Авазхон Маматхонов, Клавдия Голандина, Ноиля Никонова, Иброхимжон Қундузов, Фарҳоджон Раҳматовларга байрам табрикномалари ҳамда 2 млн. сўмдан пул мукофотлари берилди.
Самимий суҳбат давомида фаҳрийларимиз ўзларининг меҳнат фаолияти давридаги кунларини эслаб, бугунги кунда касаба уюшмалари ташкилотларига берилаётган имкониятлар, яратилаётган шароитлар, касаба уюшмаларининг обрў ва мавқейи, ишчи ходимларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалий ишлар ҳақида ғурур ва ифтиҳор билан эътироф этдилар. Бугундигек тинчлик, осойишталик кунларга чексиз шукроналар айтдилар. Меҳнатларини эътироф этиб байрам билан табриклашга бел боғлаган меҳмонлардан чексиз миннатдор эканликларини билдиришиб, шахсан тармоқ Республика Кенгаши раиси АНВАРЖОН АКРАМЖОНОВИЧга, касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларига чин дилдан ташаккур айтдилар.
Бекмирза Азимов
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмасиФарғона шаҳар кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: