Фарғоналик 40 нафар аёллар Тошкентга саёҳат қилишди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг юртимизнинг қадимий шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хивага ташкил этаётган саёҳатлари Президентимизнинг ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган қарорига хайрли жавоб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 2-4 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан Фарғона вилоятидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган 40 нафар аёлларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида хотин-қизлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, мазмунли дам олишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бундай саёҳатлар доимий ўтказилиб келинмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: