Байрамингиз муборак бўлсин!
Азиз ва муҳтарам юртдошлар!
Қадрли ҳамкасблар!
Бугун мамлакатимизда баҳар нафаси уфурмоқда, юртдошларимиз руҳиятида ҳам яшнаш ва яшариш кайфияти ҳукмрон. Боиси ўлкамизга қадимий айём – Наврўзи олам кириб келмоқда.
Наврўз халқимизга хос меҳр-оқибат, кечиримлилик, бағрикенглик, шукроналик каби эзгу фазилатларни ўзида намоён этиши билан ҳам қадрли ва суюкли байрамдир.
Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида ўз аксини топган меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёши улуғ инсонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан билан боғлиқ хайрия тадбирларининг амалга оширилиши эса халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлари мустаҳкамлигидан далолатдир.
Ҳа, истиқлол йилларида қайта тикланган Наврўз чин маънода инсонийлик байрами, турли миллат вакилларини аҳилликка, ҳамжиҳатлик, дўстлик ва биродарликка даъват этувчи байналминал умумхалқ байрами бўлиб қолди. Бундай ҳамжиҳатликка бугунги кунда ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Боиси коронавирус касаллигини енгиш, унга қарши курашишда барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Кўпни кўрган халқимиз бу синовни ҳам, албатта, биргаликда енгиб ўтмоқда.
Азиз ватандошлар!
Сизларга келгуси улуғвор режа ва мақсадларни амалга оширишда омад тилаган ҳолда, барчаларингизни Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, туганмас бахт-саодат, Ватан равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Эркинжон Нуралиев,
Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: