МАҚСАДИМИЗ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИШДИР!
Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳа ва тармоқларда кенг кўламли ислотҳолар амалга оширилиб, юртимиз кундан-кунга чирой очиб, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлида барча шароитлар яратилаётир.
Бугунги кунда, айниқса, барчамиз учун ишсиз юртдошларимизни иш билан таъминлашга кўмаклашиш долзарб вазифалар сирасига кирмоқда. Касаба уюшмалари ҳам бу борадаги ислоҳотларда фаол иштирок этиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамюртларимиз учун муносиб турмуш тарзини яратиш, муқим иш ўринлари билан банд этишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йил 4-5 февраль кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари доирасида уч бўғинли “маҳаллабай” ишлаш тизим асосида ишлаш бўйича топшириқ берган эдилар. Ушбу уч бўғинли тизимда ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат доимий вакил бириктирилган ҳолда улар маҳалла раислари билан бирга хонадонлардаги аҳволни, ишсизлар сони, уларнинг қизиқишлари, ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”, мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш масалаларини ўрганишдир.
Ҳозирда вилоятимизда бу борадаги ишларга старт берилган бўлиб, “Аёллар дафтари”ни юритиш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳоҳиш-истакларини амалга ошириш мақсадида Касаба уюшмаси томонидан янгича ёндашув ва янгича ишлаш тизими жорий этилиб бир қатор ишлар амалга оширилаётир.
Хусусан, 2020 йил тажриба-синов тариқасида Марғилон шаҳри ва Бешариқ туманларида хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими жорий этилиб, йил якунига қадар барча шаҳар-туманлардаги хонадонларга бирма-бир кирган ҳолда 30 ёшдан юқори бўлган 751 минг
112 нафари фуқаролар билан бевосита мулоқотлар ўтказилди.
Мулоқот ўтказилган хотин-қизлардан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган 47 минг 554 нафари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Вақтинчалик тартиб”га мувофиқ 9 та тоифа бўйича рўйхатлари шакллантирилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар рўйхатлари ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”лари халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашлари сессияларида тасдиқланди.
“Аёллар муаммоларини тизишли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси”нинг 2021 йил 9 январь кунги кенгайтирилган 3-сонли йиғилиш баёнининг 11 бандига мувофиқ мутасадди идоралар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қизлар билан ишлаш тизими устидан таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида секторлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимларига “Аёллар муаммоларини тизишли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси”нинг кенгайтирилган 1-, 2-, 3-сонли йиғилиш баёнларида берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январь кунги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Вақтинчалик тартиб” ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни етказиш ва самарали бажарилиши юзасидан семинарлар, давра сухбатлари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Шаҳар, туманларнинг хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар” дастурига мувофиқ Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Бешариқ туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Шервуд дизайн” корхонаси очилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу жамият фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш ишлари учун 1,0 миллиард сўм маблағ ажратилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 200 нафар хотин-қизлар янги иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Бешариқ тумани Ворух-дашт маҳалла фуқаролар йиғинида 100 нафар аёлларни бандлигини таъминлаган “Адиробод ғунчалари” аёллар кооперацияси ҳам такшил этилди Кооперация учун ерларни ўзлаштириш учун тик сув қудуғи чиқарилиб, 100 нафар аёлларга 20 сотиҳдан ерлар пудрат шартномаси асосида фойдаланишга берилиб, уларнинг бандлиги таъминлади.
Жорий йилда вилоятнинг бир қатор туман-шаҳарларида ишсиз юртдошимизни иш билан таъминлашга қаритилган ислоҳотлар касаба уюшмаси томонидан ҳам давом эттирилиб, минглаб фуқароларнинг бандлигини таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
Зеро, мақсадимиз – юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишдир!
Эркинжон НУРАЛИЕВ,
Фарғона вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: