Меҳнат муҳофазасини таъминлашда барча бирдек масъул!
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биносида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши ташаббуси билан “Меҳнатни мухофаза қилиш йўналиши бўйича сохага оид қонун жужжатлари ва норматив-техник хужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенашининг меҳнат техник инспектори З.Алиев, Кенгашнинг Фарғона вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Каримова, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Ш.Рахимхўжаев, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти туман, шахар тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси раислари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандислар иштирок этишди.
Ўтказилган семинарда “Меҳнатни мухофаза қилиш йўналиши бўйича сохага оид қонун жужжатлари ва норматив-техник хужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш”, “Ишлаб чиқаришдаги жарохатланиш ва касб касаллигига чалиниш холатларини олдини олиш” мавзуларида мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.
Иштирокчилар томонидан меҳнатни мухофаза қилиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган ишлар, соҳага оид қонун жужжатлари ва норматив-техник хужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан берган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавобларни олишди.
А.Отабоев
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходими
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: