“Аёллар дафтари”дан чиқишга хоҳиш бўлса бас
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Вилоят бўйлаб уйма-уй юриш орқали дастлабки босқичда рўйхатга олинган ўткир муаммоли 9 тоифадаги 47 минг 500 дан зиёд хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишга астойдил киришилган. Хусусан, Фурқат туманида хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 200 дан зиёд туман хотин-қизлари иштирок этди. Уларнинг 30 нафарига яқини шу куннинг ўзида ишга жойлаштирилди. Бугини эмас, ҳунар эгаллаш истагидаги опа-сингилларимиз тикувчилик ва қандолатчилик йўналишлари бўйича касбга ўқитилмоқда. Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган хотин-қизлар эса тадбиркорлик бўйича ўқитилиб, билим ва кўникмага эга бўлиб бормоқдалар. Шунингдек, туманда 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар маслаҳат марказ”лари ташкил этилган бўлиб, мазкур марказда аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда. Айтиш жоизки, аёллар дафтарига киритилган ҳар бир хотин-қизлар билан ишлаш тизими устидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда. Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилишининг кунлик мониторингини амалга ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: