“Оnlinе” ўқувлар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йилнинг 21 декабрдаги 1-4-сонли қарори билан 2021 йил 1-ярим йиллигида видеоконференцалоқа тизими орқали касаба уюшмалари кадрлари ва фаоллари, жумладан, 2020 йилда ўтказилган Ҳисобот-сайловлар жараёнида лавозимга биринчи бор сайланган бошланғич ташкилотлар раислари учун “Оnlinе” ўқувларини ўтказиш бўйича 2021 йилнинг 12 январь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар ва Фарғона тумани бўлинма кенгашларининг 24 нафар ҳамда 2021 йилнинг 19 январь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қува, Олтириқ туман ва Марғилон Қувасой шаҳар бўлинма Кенгашларининг 25 нафар биринчи бор сайланган бошланғич ташкилотлар раислари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Малака ошириш институти” НТМда ташкил этилган “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусидаги “Оnlinе” ўқув дастурида иштирок этдилар. “Оnlinе” ўқув дастурида тингловичилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг фаолият механизми, Касаба уюшмаси ташкилотларида хужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш, Меҳнат мухофазасини хуқуқий асослари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа ҳил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тўғрисида низом, Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлик холда жарохатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тулаш қоидалари, Ходим ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатлари, Бошланғич касаба уюшма ташкилотларда ходимлардан келиб тушадиган мурожаатларни куриб чикиш тартиб, Жамоа шартномасини тузиш, ўзгартириш киритиш ва расмийлаштириш тартиби, Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш, йўлланмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари мавзуларида маърузалар тингладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: