Диққат эълон!
Тошлоқ тумани ҳокимининг 2020 йил 04 декабрь кунги 10-39 сонли қарорига асосан Юқориқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини Қалача маҳалласида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 74-сонли контуридан Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига ажратиб берилган ўртача балл банитети 40 баллга тенг экин ер майдонининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,02 ГА ер майдонига аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун «ЭКОБОЗОР» комплекс қурилишига лойиха смета хужжатларини (Экспертиза хулосаси билан биргаликда) тайёрлашда танлов эълон қилинади.Танловда иштирок этувчи лойиха ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 22 декабрь кунига қадар тижорат таклифини Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 7-уйда жойлашган Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига тақдим этишингиз сўралади.
Тақдим этилган пудрат ташкилоти тижорат таклифлари 2020 йил 22 декабрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг танлов комиссия томонидан кўриб чиқилишини маълум қиламиз.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: