САРҲИСОБ, ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА
2018 йилнинг 2 феврал куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита расилари, меҳнат мухофазаси мухандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоятдаги Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилоят силга қарши кураш диспансери, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва бир қанча тиббиёт соҳаси мутассадди ходимлари иштирок этди. Йиғилишда Фарғона вилоятида тармоқ ходимларининг меҳнатини мухофаза қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар атрофлича мухокама қилинди. Бундан ташқари йил давомида тармоқ тизимида рўй берган бахтсиз ходисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари мухокама этилди. Шунингдек бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Эгамовлар маърузалар билан иштирок этдилар. Йиғилиш якунида соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: