Тарихда қолган кун
Фарғона шаҳридаги салкам 600 нафар ишчи-ходим меҳнат қиладиган “UZ SUNGWOO Ўзбекистон-Корея” қўшма корхонасида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги, шунингдек, делегатларнинг халқимиз, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларига Мурожаатининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Даставвал, тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг касаба уюшмаларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Қўшма корхона ишчи-ходимлари давлатимиз раҳбарининг “Касаба уюшмалари куни” ва “Касаба уюшмалари академияси”ни ташкил этиш ҳақидаги таклифларини ўзгача мамнуният билан қарши олдилар.
Тадбирда касаба уюшмалари тарихида янги давр бошланганлиги, олиб борилган ишларга шахсан давлатимиз раҳбари юқори баҳо берганликлари сўзга чиққанлар томонидан айтиб ўтилди.
Самимий кечган мулоқот давомида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар замирида “Халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Одамлар эртага эмас, балки бугун яхши яшашлари шарт”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” каби тамойиллар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қайд этилди.
Учрашув давомида ишчи-ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган викторина баҳслари ҳам ўтказилди.
Берилган саволларга тўғри жавоб қайтарган ходимларга Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан китоблар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: