Тўмарис авлодлари
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши хотин- қизлар комиссияси , вилоят хокимлиги хотин – кизлар комиссияси, вилоят Маънавият маркази , Вилоят Ёшлар иттифоки кенгаши хамкорлигида минтақавий Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари чегара қўшинлари харбий аёллари ўртасида вилоятдаги № 9114 харбий қисм биносида “Тўмарис авлодлари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу кўрик -танловда харбий аёлларимиз 7 та шартлар бўйича беллашдилар . Кўрик –танлов шартларига кўра харбий аёлларимиз харбий юриш, қуролдан фойдаланиш, таништирув , энг долзарб муаммолар, интеллектуал савол жавоблар, 2017-2021 йилларга белгиланган “Харакатлар стратегияси “ устувор йўналишлари , пазандалик ва эркин мавзуларни қизиқарли тарзда ёритиб бердилар. Ғолиб аёлларимиз вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг қимматбахо эсдалик совғаси билан рағбатлантирилдилар.
М.Абдуллаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси Кенгаши Хотин- қизлар комиссияси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: