Таълим тизимида Қоракўл мактаби тажрибаси
Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ зиёли ва фидойи педагоглар билан бўлган учрашувида Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган ҳалқаро математика мактабида йўлга қўйилган ўқитиш услуби эътироф этилган эди. Айни пайтда бу илм даргоҳи чин маънода таълим-тажриба масканига айланмоқда. Ушбу мактабнинг бой тажрибаларини ўрганиш ва бу тажрибани Фарғонада ҳам кенг қўллаш мақсадида 2020 йилнинг 22 октябрь куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тармоғи томонидан вилоят халқ таълими бошкармаси билан хамкорликда Фарғона вилоятида ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабига жўнаб кетдилар. Ташриф жараёнида ўқитувчи-устозлар ҳамкасбларининг дарс жараёнини кузатдилар, услубий-методик ҳужжатлар билан яқиндан танишдилар. Ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Ташрифдан сўнг Бухоро шахридаги зиёратгоҳларга саёхат уюштирилди. Барча саёхатчилар ташкил этилган ташриф ва саёхат учун касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: