Азиз ва мўътабар аёл !
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан азиз аёллар учун ташкил этилган тантанали байрам тадбирида ўз табригини йўллади. Давлатимиз раҳбари тантанадаги нутқида мамлакатимизда ўзининг самарали меҳнатлари билан ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди. Давлатимиз раҳбари қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият эканини таъкидлади. Кўпни кўрган нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, ҳурматли муаллима ва мураббиялар бу савобли ишга улкан ҳисса қўшишига умид билдирилди.Байрам тадбирининг давомийлиги сифатида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар, туман кенгашлари томонидан Азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гурух устоз ва мураббийлар учун баҳор фаслининг гўзал байрамларидан бири бўлмиш 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан 2020 йилнинг 8 март куни туристик йўналишда тадбир ташкилланиб, ўтказилди.Саёхат давомида Қўқон шаҳрида жойлашган, XIX асрнинг муаззам ва муҳташам обидаларидан бўлмиш Худоёрхон ўрдасига, эко туризм йўналишида Учкўприк туманидаги “Mehrigiyo” ташкилотига, кулолчилик санъати билан яқиндан таништириш мақсадида Риштон туманидаги уста ҳунармандлари томонидан тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари музейига саёхатлари уюштирилиб, вилоятдаги зиёратгоҳлар ҳамда диққатга сазовор масканлар фаолияти билан танишдилар. Саёхатчилар Қўқон шаҳрига ташрифлари давомида Қуқон шаҳар “Хамза” номидаги театрда ташкил этилган концерт тадбирига кирдилар.Хотин-қизлар учун ташкил этилган саёҳат тадбири Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят театр-концерт саройида Республикамизнинг таниқли санъаткорлари томонидан байрам муносабати билан ташкилланган концерт дастурига ташрифлари билан якунланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: