Хисобот – сайловлар давом этмоқда
2020 йилнинг 10 март куни Фарғона вилояти Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Фарғона филиалида 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бажарилиши бўйича Конференцияси ҳамда хисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 100 нафар делегатлар қатнашдилар. Жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бўйича бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Коференция ва хисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ташкилий ишлар мудири Р.Ю.Самарбеков, Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашнинг ташкилий ишлар бўлими мудири Д.М.Тошматова, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев, бирлашма Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири С.О.Рахмонов, Соғликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Ш.Х.Каримовалар иштирок этдилар. Хисобот-сайлов йиғилишида Фарғона вилояти Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2020 йиллардаги фаолиятига ҳисобот берилиб, янги қўмита аъзолари сайланди. Қўмита раиси этиб Ибайдуллаев Бахромжон Адилжанович номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун фаолиятини устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: