Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун ва уни амалга оширишда касаба уюшмаларининг вазифалари
2020-йил 27-январь куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шахар бирлашган қўмитасининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва кадрлар бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун ва уни амалга оширишда касаба уюшмаларининг вазифалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич, юридик бўлим мудири Қозихонова Орзигул Мўйдиновна, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлим мудири Акрамова Манзура Бобораҳимовна, ташкилий ишлар бўлим мудири Рахмонов Самандар Олимжонович ҳамда 70 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда ходимлар бўлими нозирлари иштирок этдилар. Бошланғич ташкилотлар касаба уюшма раисларига Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти ҳамда ва уни амалга оширишдаги вазифалари белгилаб берилди. Юридик бўлими томонидан “Касаба уюшма органларида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаси Федерациясининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-с сонли раёсат қарори хамда 2019 йилда “Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилган ишлар ҳақида тушунтириш берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: